Фото: Туркия, Малатя шаҳри
Туркиянинг Малатя шаҳрида 16 октябрь куни 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг Табиий офатларнинг олдини олиш ва бошқариш бошқармаси хабар берди.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 10:46 да қайд этилган. Ер силкиниш ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила Диярбакир ва Элазиг каби қўшни провинцияларда ҳам сезилган.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая тегишли идоралар жойларда текширув ишлари бошланганини маълум қилди. Жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Зилзила туфайли Малатядаги мактабларда дарслар бир кунга бекор қилинган.
Такрорий силкинишлар эҳтимоли сабабли аҳолига ҳушёрликни сақлаш ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига риоя қилиш тавсия этилган.
Туркияда 2023 йил 6 февраль куни Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соат фарқ билан содир бўлганди. Туркия ҳукумати зилзилаларни “аср фалокати” деб атаган. Зилзила оқибатида 53 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 107 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Туркия, Малатя шаҳри, 16 октябрь куни, 6 магнитудали зилзила “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”