Иллюстратив фото: elheraldodesaltillo.mx
Россияда 2023 йил декабрдан бошлаб камида 12 киши ҳарбий рўйхатга турмагани ва “военкомат”га бормагани учун фуқароликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Фуқароликдан маҳрум этилгандан сўнг, барча эркакларга Россияни тарк этиш мажбурияти юкланган. 12 та ҳолатдан 10 таси сўнгги икки ой ичида содир бўлган. Ёзда Давлат думаси ҳарбий рўйхатга турмаган шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилганди.
Янги қонуннинг асосий мақсадларидан бири “янги сафарбарликдан қочиб, собиқ муҳожирларни мажбуран урушга жўнатишдир”.
Россия Тергов қўмитаси раиси: Украина билан урушга 10 минг нафар натураллаштирилган россиялик юборилди
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин июнь ойида мамлакатда Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий рўйхатга турмаган 30 мингдан ортиқ муҳожир “қўлга олинганини” айтганди. У 10 мингга яқини аллақачон Россия армияси сафида Украинага қарши урушга жўнатилганини билдирган.
Сўнгги бир йил ичида Россияда истиқомат қилган 2 миллион чет эл фуқароси мамлакатни тарк этган. 2024 йилда Россиянинг ўнлаб ҳудудлари мигрантларнинг ишлашига чекловлар жорий этган.
Россия ҳукумати 22 март куни Crocus City Hall’да Тожикистон фуқаролари томонидан амалга оширилган терактдан сўнг миграция сиёсатини қаттиқлаштиришни бошлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди