Александр Ван дер Беллен Фото: AP / Theresa Wey
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Австрия халқ партияси етакчиси, канцлер Карл Нехаммерга Австриянинг ғалаба қозонган ўнг популист Озодлик партияси раҳбари Герберт Кикл ўрнига ҳукумат тузишни топширди. Бу ҳақда 22 октябр, сешанба куни AFP хабар берди.
Унга кўра, бу ноёб прецедентдир. Бошқа ҳеч бир партия ўнг популистлар ва устунликка эришган Кикл билан коалицияга киришни хоҳламайди. Сентябр ойидаги сайловлардан кейинги дастлабки музокаралар босқичида у шериклар топа олмади.
«Вазият янги ечимларни талаб қилади»
Шу муносабат билан Австрия раҳбари «мутлақо ноодатий ҳолат» ҳақида эълон қилган. «Вазият янги бўлса, у янги ечимларни талаб қилади», деди Ван дер Беллен. Унинг сўзларига кўра, энди масала «барқарор ва имкон қадар тезроқ ҳаракат қила оладиган федерал ҳукуматни яратишнинг бошқа йўлини топиш»дан иборат.
Давлат раҳбари Нехаммердан учинчи ўриндаги Социал-демократик партия билан коалиция музокараларини «зудлик билан» бошлашни сўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди