Фото: AFP
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув давомида якуний декларация қабул қилинди, унда иштирокчиларнинг асосий жаҳон муаммолари бўйича умумий позициялари қайд этилди.
«Биз умумий манфаатларимиз ва асосий устуворликларимиздан келиб чиққан ҳолда BRICS мамлакатлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда стратегик шериклигимизни янада кенгайтириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаймиз», дейилади ҳужжат муқаддимасида.
Ҳаммаси бўлиб декларация 43 саҳифа ва 134 параграфдан иборат. У дунёдаги вазиятга умумий баҳо беради, Россиянинг BRICS раислиги натижаларини сарҳисоб қилади, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.
Декларациядаги асосий бандлар қуйидагича бўлди:
- Биз Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз Россия томонидан таклиф этилган BRICS дон биржаси ташкил этилишини, унинг кейинги ривожини ва аграр соҳанинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз коинотда қурол жойлаштиришнинг олди олинишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз ривожланаётган давлатларнинг глобал жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашга чақирамиз, шунингдек, Глобал Жануб мамлакатларининг BRICS ташкилотига бўлган қизиқишини қутлаймиз;
- Биз 2025 йилгача мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаймиз;
- Биз иқлим ўзгаришига қарши курашиш баҳонасида бир томонлама чора-тадбирлар кўрилишига қаршимиз;
- Биз Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) ислоҳотини қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар ҳақидаги қарорни қутлаймиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди