Кеча, 27 октябр куни Япониядаги парламент сайловида 1955 йилдан буён кичик танаффуслар билан етакчиликни сақлаб келаётган LDP-Komeito ўнг-марказ коалицияси қақшатқич мағлубиятга учради. Коалиция парламентдаги 64 та ўринни бой бериб, атиги 215 та ўринни сақлаб қолди.
Сўнгги мартотаба коалиция 2009 йилда сайловни бой берганди.
Япония парламентида кўпчилик — 235 ўринни мухолифатчи партиялар кенг алянси қўлга киритди, булар орасида энг кўп овозни (148 та ўрин) либерал Конституцион-демократик партия тўплади.
Мамлакат парламентида етакчилик учун 233 та ўрин кифоя.
Манба: Asahi Shimbun
Сигэру Исибанинг раисликка келиши ҳам, иқтисодий ревитализация бўйича ваъдалар ҳам (аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Тайван ва Жанубий Корея Японияни ортда қолдирган), либерал-демократларга ёрдам беролмади. Камига 2023-2024 йиллардаги коррупцион можаро ўлганннинг устига тепган бўлди. Ўшанда аниқланишича, LDPнинг бир неча партия мутасаддилари салкам 4 млн доллар сайловолди маблағларини ўзлаштириб олган.
Шунга қарамасдан, парламентда энди кўпчиликка айланган мухолифатчиларнинг мўрт иттифоқи курс ўзгаришини кафолатлай олиши шубҳа остида: Japan Times экспертларининг фикрича, LDP бир нечта майда партияни ўзига оғдириб, ҳукумат ишини фалажлаб қўйиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди