18:30 / 09.11.2024
27

Пелоси Демократларнинг сайловдаги мағлубияти сабабини айтди

Пелоси Демократларнинг сайловдаги мағлубияти сабабини айтди
Вакиллар палатасининг собиқ спикери ва Вашингтондаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири Нэнси Пелоси «New York Times» газетасига интервью берди.

Пелосига кўра, президент Жо Байден сайловдаги пойгадан эртароқ чиқиб кетганда Демократик партия номзодларининг сўнгги сайловлардаги натижалари яхшироқ бўлар эди, дейди у.

Сайловлар натижасида демократлар нафақат президентлик учун курашда, балки Конгресснинг иккала палатасидаги устунликдан ҳам маҳрум бўлишди.

Байден сайловолди ташвиқотини тўхтатгач, вице-президент Камала Харрисни номзод сифатида маъқуллашга шошилди. Сешанба куни эса у республикачи Доналд Трампдан қаттиқ мағлуб бўлди. Пелосининг сўзларига кўра, агар Байден эртароқ қайта сайланишдан бош тортганида, бошқа номзодлар пайдо бўлишга улгурган бўларди.

«Агар президент истеъфога чиқса, очиқ праймериз бўлиб ўтиши кутилган эди», деди у газетага. Бундай ҳолда, бир неча таниқли демократлар президентлик сайловларида иштирок этиш ҳуқуқи учун курашади ва Камала Харриснинг иштироки унга устунлик беради, деб ҳисоблайди Пелоси.

Калифорниялик конгрессвуменнинг ўзи бу ҳафта Вакиллар палатасида 20-муддатга қайта сайланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пелоси Демократларнинг сайловдаги мағлубияти сабабини айтди