Фото: Nasta
Финландия Аёлларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги миллий ассоциацияси бутун мамлакат бўйлаб 40 та дастурини йўлга қўйган ва охирги ойларда унда иштирок этишни хоҳловчилар сони сезиларли даражада ошди, деб хабар беради The Observer газетаси.
Маълумотларга кўра, сўнгги ойларда Россия ва Украина можароси фонида Финландияда фавқулодда вазиятларга тайёр туриш бўйича дастурларда иштирок этиш учун аризалар сони ошган. Бундай курслар, хусусан, фин ҳарбий базаларида ўтказилмоқда ва унда 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар иштирок этяпти.
Дастурларнинг мақсади — иштирокчиларда стрессга чидамлилик ва кибертаҳдидлар ҳақида хабардорликни ошириш, экстремал шароитларда омон қолиш, нотўғри маълумотларни ажрата билиш кўникмаларини ўргатишдан иборат.
Фото: Наста
«Мен Россиянинг ҳужуми борасида реал хавф бор деб ўйламас эдим. Улар Украинага ҳужум қилди. Ва мен кейингиси биз бўлишимиз мумкинлигини тушундим», — дейди савдо соҳасида ишловчи 42 ёшли Сари. Икки боланинг онаси бўлган аёл мазкур курсга «электр энергияси узилган шароитда» ҳам омон қолишни ўрганиш мақсадида қўшилган.
Nasta номини олган ўқув курси Аёлларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган 40 та дастурнинг бири ҳисобланади. Қолган курслар киберхавфсизлик, руҳий барқарорлик, ёввойи табиатда омон қолиш кўникмалари, қорда юрадиган машиналарни бошқариш ва ахборот таъсири каби йўналишларни қамраб олади. Россия Украинага бостириб кирганидан кейин бундай курсларга келиб тушаётган аризалар сони ошган. Чунки Финландиянинг қўшни давлат билан нафақат уруш бўйича умумий тарихи, балки қуруқликда 830 мил чегараси ҳам бор.
Nasta 1997 йилдан бери фаолият юритиб келади. Унда ҳарбийларга хос кўникмалар ўргатилмаса-да, Финландия Мудофаа вазирлиги томонидан қисман молиялаштирилади. Ташкилотнинг 100 мингга яқин аъзоси мавжуд бўлиб, 2022 йил 24 февралда Россия Украинага қарши уруш очганидан кейин унга бўлган қизиқиш кескин ошиб кетди.
Фото: Наста
«Жойларда курсга қизиқувчилар сони шу қадар ошиб кетдики, тизим барбод бўлди. Баъзида курслар бир дақиқа ичида тўлади», — дейди Nasta’нинг коммуникация бўйича менежери Суви Аксела.
Мамлакатнинг разведка ва хавфсизлик хизматлари Россия Финландияни дўст бўлмаган давлат сифатида кўришини маълум қилган. Таъкидланишича, гибрид уруш турли шаклларда, хусусан, киберҳужумлар, муҳим инфратузилмаларга таҳдидлар, дезинформация ва жосуслик йўналишларида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”