Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида, 2020-2024 йилларда давлат ғазнасига 125 миллиард доллар маблағ қайтарилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилган.
Қ.Ташиев ўз сўзида коррупцияга қарши кураш давом эттирилиши ва бу турдаги жиноятларни содир этган барча шахслар жазоланишини таъкидлаган.
«Илгари коррупционерлар жарима билан қутулиб қолар, озодликда юрар эди. Аммо янги қонун қабул қилингач, улар жарима тўлаб қолмай, қамоқ жазосини ҳам ўтайди», – деган МХДҚ раиси.
Сиёсатшунос Аркадий Дубнов коррупцияга қарши кураш доирасида давлатга бу қадар катта миқдорда маблағ қайтарилишини «ҳайратомуз ютуқ» деб атаган. Унга кўра, Қирғизистон давлат бюджети 2024 йилда 7,6 миллиард долларни ташкил қилган. Шу тариқа ҳуқуқ идоралари коррупционерлардан йиллик бюджетдан 17 баравар кўп маблағ қайтаришга муваффақ бўлган.
Аввалроқ Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари МХДҚ раисига қарши суиқасд қилишни режалаштирган шахс қўлга олинганини маълум қилганди.
Икки ҳафта муқаддам эса Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳокимиятни эгаллаш режасида гумон қилинган етти нафар шахс қўлга олингани ҳақида ахборот берганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди