Фото: Susan Gregg
Америкалик Майкл Кнапински 2020 йил ноябр ойида 45 дақиқалик клиник ўлимни бошдан кечирганди. Ҳаётга “қайтиш” пайтида унинг тана ҳарорати 21,1 градус бўлган. Ҳозир 49 ёшли эркак қотилликда айбланмоқда, деб хабар берди Komo News Сноҳомиш округи суд ҳужжатларига таяниб.
Кнапински Рейнир тоғига кўтарилиш пайтида ёмон об-ҳавода қолиб кетган. Ҳалокатдан қутқарилиб, соғайгандан сўнг у ҳаётини яхши томонга ўзгартириш, жамиятга хизмат қилиш ва хайрия ишлари билан шуғулланиш ниятида эканини айтган.
Komo News маълумотларига кўра, яқинда Кнапински 1,9 минг доллар қийматидаги гиёҳвандлик моддаларни сотиб олиш учун бир эркак билан учрашишга келишган. Кейинроқ у одамнинг жасади топилди. Гувоҳлар уни автотураргоҳда турган Кнапинскининг машинасига минаётганини кўрган. Қурбонга ўқ отилган ва у автотураргоҳга ташлаб кетилган, шундан сўнг Кнапински у ердан кетган.
Прокурорларнинг таъкидлашича, айбланувчи кўплаб майда ҳуқуқбузарликлар содир этган, бироқ унга илгари оғир жиноятлар бўйича айблов қўйилмаган.
Суд ҳужжатларида Кнапински хонадоши билан суҳбатда ўз қилмишини тан олгани айтилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди