Санкт-Петербургда чемодандан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: қотилликда ўғли гумонланмоқда

1 дақиқа ўқиш0
Санкт-Петербургда чемодандан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: қотилликда ўғли гумонланмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида чемодан ичидан Ўзбекистонда туғилган аёлнинг жасади топилди. Уни ўлдиришда 15 ёшли ўғли гумонланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар берди.

Маълум бўлишича, 38 ёшли аёл Санкт-Петербургда фаррош бўлиб ишлаган. У охирги марта 1 ноябрь куни ишга борганидан сўнг бедарак йўқолган. Шундан кейин яқинлари у билан боғлана олмаган. Аёлнинг синглиси 11 ноябрь куни полицияга мурожаат қилган.

RIA Novosti хабарига кўра, аёлнинг телефони ўчирилмаган, бироқ у қўнғироқларга жавоб бермаган. Шунга қарамай, унинг рақамидан SMS хабарлар юборишда давом этилган. Ёзишмаларда аёл қаердалиги ёки ким билан эканига ойдинлик киритмаган.

Аёл ижарага олинган хонадонда ўғли билан яшаган. Ўсмир эса мактабга онаси номидан ёзилган, касаллиги сабаб дарсларга қатнаша олмаслиги ҳақидаги хатни олиб борган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, 2 ноябрь куни она ва ўғил ўртасида жанжал юз берган. Тергов версиясига кўра, ўсмир шу можаро вақтида онасини бўғиб ўлдирган, кейин унинг жасадини чемоданга жойлаб, яширган.

Аёлнинг жасади Санкт-Петербургнинг Парголово мавзесида, Юккоский сойи бўйидаги экологик сўқмоқда жойлашган чемодандан топилган. Мазкур жиноят юзасидан иш қўзғатилган, марҳуманинг ўғли эса қотилликда гумонланиб, қўлга олинган.

«Фонтанка» нашрининг ёзишича, она ва ўғил ўртасидаги келишмовчилик электрон сигарет чекиш масаласида ҳам юзага келган. Бироқ бу тафсилот тергов органларининг расмий баёнотида келтирилмаган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?