date
views 106

Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди

Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди
Фото: Reuters
Исландия ҳукумати 5 декабр куни икки компанияга кейинги беш йил давомида китларни овлашга рухсат берди, деб ёзади BBC.

Қайд этилишича, мазкур рухсатномага кўра, ҳар йили июндан сентябр ойига қадар давом этадиган овчилик мавсуми доирасида 209 та финвал ва 217 тагача минке китларини овлаш мумкин.

Ўтган йили ҳукумат буюртмаси асосида ўтказилган тадқиқот натижалари кит овлаш усуллари ҳайвонларни ҳимоя қилиш қоидаларига мос келмагани туфайли мамлакатда икки ойга китларни овлаш тақиқланган эди.

Исландия Норвегия ва Япония билан бир қаторда дунёда тижорий кит овлашга рухсат берувчи учта давлатдан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу амалиёт кўплаб баҳсларни юзага келтирмоқда: жамоатчилик вакиллари, фаоллар, маҳаллий аҳоли ва халқаро ҳамжамият Исландия ҳукуматини кит овлашни тўхтатишга чақирмоқда.

«Мамлакатдаги бадавлат кит овловчилар ушбу вақтинча ҳукуматнинг сўнгги соатларида ҳам унга таъсир кўрсатишни давом этмоқда. Бу ҳукумат ҳимояланиш ўрнига ўта баҳсли ва шошилинч қарорни қабул қилди», — дейди Халқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамғармасининг денгиз муҳофазаси дастурлари директори Шарон Ливермор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди