19:27 / 07.12.2024
50

АҚШ суди Хитой компаниясига TikTokʼни сотиш мажбуриятини юклади

АҚШ суди Хитой компаниясига TikTokʼни сотиш мажбуриятини юклади
АҚШ Федерал апелляция суди Хитойнинг ByteDance компанияси зиммасига 2025 йил 19 январга қадар TikTok платформасини сотиш мажбуриятини юклади. Акс ҳолда платформа АҚШ ҳудудида блокланади, деб хабар беради Bloomberg.

ByteDance’нинг апелляция даъвосида қисқа видеолар сервисига қўйилаётган тақиқ АҚШ конституциясининг сўз эркинлиги тўғрисидаги биринчи тузатишини бузаётганини қайд этган. Аммо суд ушбу асосга қўшилмади. Апелляция якдил қарор билан рад этилди.

ByteDance’нинг охирги умиди АҚШ Олий суди — компания ултиматумни тўхтатиш учун у ерга мурожаат қилишини аллақачон эълон қилди. Аммо вақт у қадар кўп қолмади: тақиқ 19 январ куни — Жо Байден президентлигининг сўнгги кунидан кучга киради.

АҚШ қонунчилик органи вакиллари Хитой TikTok орқали америкаликларнинг маълумотларини қўлга киритиши ёки уларнинг ортидан жосуслик қилиши мумкинлигидан хавотирда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ АҚШ фойдаланувчиларининг маълумотларини ҳеч қачон ошкор этмаганини таъкидлаб келмоқда.

Август ойида Европакомиссия TikTok платформасига рақамли хизматлар тўғрисидаги Европа қонунчилигини бузаётган TikTok Лите иловасидаги рағбатлантириш дастурини олиб ташлаш мажбуриятини юклаганди.

Аввалроқ Канада TikTok видеосервисидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатдаги TikTok Technology Canada Inc бўлинмаси фаолиятини тўхтатишни талаб қилганди. Шу билан бирга Канада ҳукумати TikTok иловаси ишини блоклаш ниятида эмас: ундан фойдаланиш бўйича қарорни фойдаланувчиларнинг ўзлари қабул қилиши керак.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг