Ақтаудаги ҳалокатда омон қолган йўловчи: “Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди”

1 дақиқа ўқиш136
Ақтаудаги ҳалокатда омон қолган йўловчи: “Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди”

Ақтауда қулаб тушган самолётнинг омон қолган йўловчиси Субхонқул Раҳимов ҳалокатдан кейинги дастлабки сониялар ҳақида гапириб берди.
Ақтаудаги ҳалокатда омон қолган йўловчи: “Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди”
Фото: Закон.кз
48 ёшли Субхонқулнинг сўзларига кўра, самолёт 2-3 марта Грозний ҳудудида қўнишга уринган, бироқ қуюқ туман туфайли қўна олмаган.

Кейин у ва бошқа йўловчилар портлаш овозини эшитган, бироқ нима портлагани ва қаерда бўлганини тушуна олмаган. Шундан сўнг самолёт бошқа йўналишда уча бошлаган.

“Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди. Агар у бўлмаганида, ҳаммамиз ўлган бўлардик”, деди Субхонқул.
Унинг айтишича, авария ҳолати туфайли самолётда кислород ниқоблари тушганда, уларда кислород деярли йўқ экани маълум бўлган. У орқа ўриндиққа ўтиб, бошқа ниқобни тақишга уринган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, йиқилишдан олдин самолёт бир муддат ҳавода айланган.

Субхонқулнинг жойи самолётнинг дум қисмида бўлган, унинг ёнида ўтирганларнинг барчаси тирик қолган.

Субхонқул ҳалокатда ўзининг тирик қолишини мўъжиза деб атади. У жиддий жароҳат олмаган, фақат боши қаттиқ оғриётганини маълум қилган.
Ақтаудаги ҳалокатда омон қолган йўловчи: “Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди”
Фото: Tengrinews
Қозоғистондаги авиаҳалокатга оид сўнгги маълумотлар

Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Азербаижан Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокатда 32 киши, жумладан, бир нафар экипаж аъзоси омон қолган. Уларга зарур тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. 12 кишининг аҳволи оғир экани айтилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай, Бокуга қайтган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан Озарбайжон ва Россия президентларига ҳамдардлик йўллади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?