Парламент президент вазифасини бажарувчи ва айни пайтда бош вазир бўлган Хан Док Суга нисбатан импичмент учун овоз берди. MBC телеканалига кўра, парламентдаги 192 кишидан иборат кўпчилик импичмент учун овоз берган.
Жанубий Корея мухолифати пайшанба куни Ханга импичмент эълон қилиш таклифи билан чиқди. Бу унинг мамлакат конституциявий судига учта судяни тайинлашдан бош тортганидан кейин содир бўлди. Парламент номзодлар учун овоз берди, бироқ Хан ҳукмрон партия ва мухолифат сиёсий муросага келмагунча уларни лавозимга тайинлашдан бош тортди.
Собиқ президент Юн Сок Ёлнинг импичменти тасдиқланиши суд таркибига боғлиқ. Судялар сони кам бўлса, у президент лавозимида қолиши учун кўпроқ имкониятга эга.
Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз 3 декабр куни президент Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин бошланганди. Натижада президентга импичмент эълон қилинди. Сўнг у вақтинчалик лавозимидан четлатилди.
Хан Док Су президент вазифасини бажарувчи бўлишидан олдин Бош вазир лавозимида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди