Британиялик шахс биткойнлар сақланган дискни қидира олмайди. Бунга сабаб Уэльсда яшовчи шахснинг шаҳар чиқиндихонасида қидирув ўтказиш талаби билан берилган даъвосини Британия суди рад этди. У 2013 йилда чиқиндихонага ташлаб юборилган, ичида 7,5 минг биткойн сақланган қаттиқ дискини топмоқчи эди.
Уэльснинг Ньюпорт шаҳрида яшовчи Жеймс Хауэллснинг сўзларига кўра, 2013 йилда унинг қаллиғи тасодифан биткойн калитлари сақланган дискни ахлатга ташлаб юборган. Ҳозирги кунларда ушбу криптовалюталар қиймати 700 миллион АҚШ долларидан ошади.
Хауэллс маҳаллий ҳокимиятдан қазув ишларига рухсат беришни ёки шу суммада компенсация тўлашни талаб қилган. Бироқ судья бу даъвонинг ҳуқуқий асоси йўқлигини таъкидлади ва рад этди.
Ньюпорт ҳокимияти вакиллари қонунга кўра, ташланган диск чиқиндихона эгаларига ўтганлигини тушунтиришди. Шунингдек, улар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш қоидалари чиқиндихонада қазув ишларини тақиқлашини эслатишди.
Хауэллс қазув ишлари муваффақиятли бўлса, биткойнларни сотишдан тушадиган даромаднинг 10 фоизини маҳаллий ҳокимиятга ўтказиб беришни таклиф қилди, аммо адвокатлар буни давлат ходимларини қазув ишларини молиялаштиришга ундашга бўлган уриниш деб аташди.
Хауэллснинг айтишича, у биткойн сақланган диск жойлашган чиқиндихонанинг аниқроқ ҳудудини топа олган: бу ерда тахминан 100 минг тонна чиқинди мавжуд. Бутун чиқиндихона эса 1,4 миллион тоннадан ортиқ чиқиндидан иборат.
Суд қарорига Хауэллс шундай фикр билдирди: «Бу қарор менда умуман имконият қолдирмади. Мен Британиянинг адолатсиз тизими қурбонига айландим». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди