Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?

1 дақиқа ўқиш878
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
2025 йилнинг январ ойида Лос-Анжелес ва жанубий Калифорния ҳудудини қамраб олган ёнғинлар АҚШ тарихидаги энг хавфли ва зарарли табиий офатлардан бирига айланди. 10 киши ҳалок бўлди, 180 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Ёнғинлар машҳур Hollywood белгисига, Sunset булвари ва Аллее Славы каби жойларга таҳдид солмоқда.

Мутаҳассислар бир нечта омиллар бу ёнғинларнинг кенг кўламли бўлишига сабаб бўлганини таъкидламоқда:

Қуруқ иқлим ва кучли қурғоқчилик


Калифорнияда ҳозирда ёмғир мавсуми бўлиши керак эди, бироқ 2024 йил давомида ёмғир деярли ёғмади. 2022–2023 йиллардаги кучли ёғингарчиликлар натижасида ўсимликлар ва дарахтлар тез ўсган бўлса, кейинчалик қуруқ ҳаво бу ўсимликларни тез қуритиб, ёнғинлар учун осон ёнувчи ёқилғига айлантирди.

Шамолнинг таъсири


Санта-Ана деб аталувчи кучли шамоллар ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлмоқда. Ушбу шамол 45 метр/секундгача тезликка эга бўлиб, шаҳарга қуруқ ва иссиқ ҳаво олиб келади. Шамолнинг тўхтамаслиги ёнғинларни назоратга олишни қийинлаштирмоқда.

Ёнғин хизмати муаммолари


Лос-Анжелес шаҳар ёнғин хизмати ёнғинларга тўлиқ тайёр эмаслиги танқид қилинмоқда. Гарчи 2025 йил учун бюджет оширилган бўлса-да, кўп йиллик муаммолар ва инфратузилманинг эски ҳолати ёнғинларга қарши курашни қийинлаштирган.

Шаҳар мэри ва бошқа расмийлар вазиятни назоратга олиш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Шу билан бирга, иқлим ўзгариши каби глобал омиллар ҳам бундай офатларнинг келажакда кўпроқ учрашига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?