АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)

2 дақиқа ўқиш362
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Фото: Getty Images
36 ёшли россиялик аралаш жанг санъатлари жангчиси, UFC'нинг енгил вазн бўйича собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов American Airlines авиакомпанияси рейсидан тушириб юборилди.

Ҳодиса гувоҳлари томонидан қайд этилган маълумотларга кўра, Ҳабиб самолётда фавқулодда чиқиш жойи ёнида ўтирган. Стюардесса протоколга мувофиқ ундан фавқулодда вазиятда йўловчиларга ёрдам бера олишини сўраган. Аммо Ҳабиб стюардессанинг гапини тушунмай, қисқа тортишув юзага келган ва ундан бошқа жойга ўтиришни сўраган. Бу ҳолат собиқ чемпионнинг норозилигига сабаб бўлган.

Стюардесса: “Фавқулодда чиқиш жойи ёнида ўтиришингиз мумкин эмас, акс ҳолда самолётни тарк этишингизга тўғри келади”, деганида, Ҳабиб: “Бу адолатсизлик”, деб жавоб берган. У рўйхатдан ўтиш жараёнида экипаж талаблари бўйича барча қоидаларга риоя қилганини қўшимча қилган. “Рўйхатдан ўтаётганимда инглиз тилини биласизми, деб сўрашди, мен эса 'ҳа' деб жавоб бердим. Энди нега бундай қиляпсизлар?” дея норозилик билдирган.

Шундан сўнг, Ҳабиб экипаж билан баҳслашиб, дўстлари билан самолётни тарк этган. Ҳабиб ушбу ҳолат бўйича тушунтириш берди.

“Менга саволлар билан мурожаат қилган аёл бошиданоқ жуда қўпол муомала қилди. Мен инглиз тилида яхши гапира олишим ва ҳамма нарсани тушунишимга қарамай, у мени ўрнимдан туриб кетишим кераклигини айтди. У буни қайси асосга кўра қилди – ирқий, миллий ёки бошқа сабабми – аниқ айта олмайман.

Қисқа суҳбатдан сўнг, у қўриқчиларни чақирди ва мени самолётдан туширишди. 1,5 соатдан кейин бошқа самолётга ўтириб, керакли манзилга учиб кетдим. Ўша вазиятда хотиржам бўлиш ва провокацияга берилмаслик учун қўлимдан келганини қилдим. Ўйлайманки, одамлар самимийроқ бўлишлари керак
”, деб ёзган Нурмагомедов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Тахминларга кўра, Ҳабиб UFC 311 турнири учун Лос-Анжелесга учаётган бўлган. Ушбу турнир келаси дам олиш кунлари, 19 январь куни бўлиб ўтади. Унинг асосий жангида енгил вазн чемпиони Ислом Махачев Арман Сарукян билан реванш жанги ўтказади. Яна бир муҳим баҳсда Ҳабибнинг укаси Умар Нурмагомедов энг енгил вазн чемпиони Мераб Двалишвили билан тўқнашади. Ислом ва Умар турнирга тайёргарлик жараёнида Ҳабиб билан бирга бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?