Туркиядаги меҳмонхонада юз берган ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етди (видео)

1 дақиқа ўқиш351
Туркиядаги меҳмонхонада юз берган ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етди (видео)
Фото: Reuters
Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада 21 январь куни ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая 52 нафар қурбоннинг шахси аниқланганини маълум қилди. 45 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади оилаларга етказилган. Қолганлари ҳозирча аниқланмаган. Ёнғин иши бўйича тўққиз киши, жумладан, меҳмонхона эгаси қўлга олинган.

Ёнғин 21 январга ўтар кечаси Болу провинциясидаги 12 қаватли ёғоч меҳмонхонада содир бўлди. Губернатор Абдулазиз Айдин ёнғин тўртинчи қаватдаги ресторан зонасида содир бўлгани ва бутун бинога тарқалганини айтган.

Ўша пайтда меҳмонхонада 234 нафар киши бўлган. CNN Турк нашрининг хабар беришича, фавқулодда вазият куни ўқувчиларнинг таътиллари туфайли меҳмонхона 80-90 фоизга тўлган.

“Хотиним куйган ҳидни сезди. Сигнал ишламади. Биз юқорига чиқмоқчи бўлдик, лекин аланга туфайли чиқа олмадик. Биз пастга тушиб, кўчага чиқдик. Юқори қаватдаги одамлар қичқирарди. Улар деразалардан чойшабларни чиқарганди”, дейди ижарачи Атакан Элкован.
Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган, тергов олиб борилмоқда, 22 январь Туркияда мотам куни деб эълон қилинган.
Туркиядаги меҳмонхонада юз берган ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етди (видео)
Фото: AP Photo
Карталкая курорти Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Короглу тоғларида, Истанбулдан 270 километр узоқликда жойлашган.

Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғонга тоғ-чанғи курортидаги ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?