15:37 / 24.01.2025
155

Қўшма Штатларда 538 нафар муҳожир ҳибсга олинди

Қўшма Штатларда 538 нафар муҳожир ҳибсга олинди
Қўшма Штатларда 538 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди, 373 кишини ҳибсга олишга ордер берилди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди.

Баёнотда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати мамлакат бўйлаб 538 нафар ноқонуний муҳожирни ҳибсга олгани қайд этилди.

«Бу давлатимиз чегараларини қўриқлаш учун қўйилган қадамларнинг кичик бир кўриниши», — дейилади баёнотда.

Қўлга олинганларнинг айримлари исм-шарифлари ва жиноятлари «Х» ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Трамп инаугурациясидан кейин муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланиши хабар қилинганди.

Доналд Трамп президентликка киришиш учун қилган қасамёдидан сўнг дарҳол меҳнат муҳожирларига АҚШга қонуний йўл билан кириш ва ишлаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи CBP One чегара ўтиш дастурини ёпишни буюрди. Шу кунга қадар иловадан миллион киши фойдаланган.

АҚШнинг янги президенти ўзининг биринчи фармонларидан бирида АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Пентагонга у ерга қўшинлар, учувчисиз самолётлар ва бошқа жиҳозларни юбориш, шунингдек, чегара девори қурилишини қайтадан бошлашни буюрди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг