Олимлар толаларига ўрнатилган нанозаррачалар туфайли қуёш нури таъсирида қизий оладиган инновацион мато ишлаб чиқди. Унинг металл иситиш элементларидан фойдаланадиган ва ташқи қувват манбайини талаб қиладиган бошқа матолардан фарқи шундаки, ушбу мато мустақил равишда иссиқлик беради ва ортиқча қизиб кетмайди.
Ватерлоу университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган материал ичида ўтказувчан полимер нанозарралари бўлиб, улар 10 дақиқада қуёш нури таъсирида 30 даражагача қизишга қодир. Бундан ташқари, мато ранги ҳароратга қараб ўзгаради, бу эса фойдаланувчига уни визуал равишда кузатиш имконини беради.
Ихтиро муаллифларидан бири Юнинг Ли матонинг иситиш принципи ҳақида маълумот берди:
“Нанозаррачалар қуёш нури таъсирида фаоллашади, улар нурлардан келадиган иссиқликни иситувчи элементларга айлантиради ва узоқ вақтга сақлаб қолади”.
Фото: Uwaterlоо.cа
Ушбу мато жуда чидамли бўлиб, асл узунлигидан беш баравар чўзила олади ҳамда 24 мартагача ювганда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмай қолади. Мато рангининг ҳароратга қараб ўзгариши қўшимча хавфсизликни таъминлайди ва қизиб кетишнинг олдини олишга ёрдам беради.
“Биз унинг чидамли бўлишига алоҳида эътибор қаратдик. Нанозаррачалардан иборат мато атроф-муҳитнинг ташқи таъсирига қарамай ўзининг ноёб хусусиятларини сақлаб қолади”, дея қўшимча қилди Ли.
Фото: Uwaterlоо.cа
Тадқиқотчилар полидопамин полимерининг арзонроқ аналогларини кўриб чиқиш ҳамда иситувчи хусусиятли материални ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш устида ишлашда давом этмоқдалар. У совуқ мавсумда қутқарув операцияларида ёки қишда қўшимча иссиқликка муҳтож бўлган уй ҳайвонлари кийим-кечакларида қўлланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар