Филиппинда банан туридан ажойиб тарзда сумка ва рюкзак учун мато олинмоқда

1 дақиқа ўқиш177
Филиппинда банан туридан ажойиб тарзда сумка ва рюкзак учун мато олинмоқда

Филиппинда бананнинг абака тури фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида эмас, балки саноат учун ҳам муҳим хомашёга айланмоқда. Маҳаллий фермерлар ушбу ўсимлик поясидан тола ажратиб, Bananatex деб аталувчи экологик тоза мато ишлаб чиқаришда иштирок этяпти.

Аввал абака поясидан толалар олинади. Улар қуритилганидан кейин мустаҳкам ип қилиб ишланади. Кейин шу ипдан мато тайёрланади. Тайёр материалдан сумкалар, рюкзаклар ва саёҳат буюмлари ишлаб чиқарилади.

Bananatex ўсимлик хомашёсидан тайёрланади ва сувга чидамли хусусиятга эга. Шу сабаб у кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган буюмларда ишлатилмоқда.

Экологик материаллар бўйича мутахассислар бундай матолар пластик асосидаги синтетик маҳсулотларга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Улардан фойдаланиш микропластик чиқиндиларини камайтиришга хизмат қилади.

Лойиҳанинг яна бир томони қишлоқ аҳолиси билан боғлиқ. Абака етиштириш Филиппин фермерларига доимий даромад олиш имконини бермоқда. Шу билан бирга, ушбу ўсимлик маҳаллий ўрмонларни тиклаш ва тупроқни муҳофаза қилиш ишларида ҳам қўл келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?