21:18 / 30.01.2025
259

Актриса Мелиса Асли Памук илк марта она бўлди (фото)

Актриса Мелиса Асли Памук илк марта она бўлди (фото)
Туркиялик актриса ва модел Мелиса Асли Памук оналик бахтига эришди — жорий йил 29 январь куни у ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда актрисанинг турмуш ўртоғи — француз футбол жамоаси ўйинчиси Юсуф Язижи ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

Фото: Instagram
Сурат остида Язижи “Туғилган куним учун энг яхши совға” дея изоҳ қолдирди.

Ўзбек томошабинларига “Севги изтироби” сериалидаги Асу образи билан яхши таниш актриса 2024 йилнинг май ойида турмушга чиқди. Орадан тўрт ой ўтиб жуфтлик фарзанд кутаётгани маълум бўлди.

Фото: Instagram
Папарацилар унинг сўнгги кунларда тўлишган ҳолатдаги суратларини олишга муваффақ бўлгач, актриса хушхабар билан шахсан бўлишишга қарор қилганди.

Фото: Instagram
Маълумот учун, Мелиса Асли Памук 1991 йил 14 апрелда Нидерландиянинг Харлем шаҳрида туғилган. Унинг оиласи асли Туркиянинг Искендерун шаҳридан. Мелиса 2011 йилда “Туркия гўзали” танловида ғолиб бўлган. Шундан сўнг моделга турли режиссёрлардан таклифлар келиб тушган.

Унинг дебют роли “Осмондаги севги” (“Yer Gök Аşk”) лойиҳасидан бошланган. Сўнг “Севги изтироби” (“Kara Sevda”) сериалида Асу, “Курт Сейт ва Александра” (“Kurt Seit ве Şura”)да Айше, “Тўқнашув” (“Çаrpışmа”) сериалида Жемре образларини гавдалантирган.

“Севги изтироби” сериалидан лавҳа
Мелиса Асли Памук турмуш ўртоғидан олти ёш катта. Юсуф Язижи 2024 йил сентябрь ойида Грециянинг “Олимпиакос” клубига ўтган. Шунингдек, ҳозирда футболчи Туркия миллий терма жамоасида ҳам ҳужумчи сифатида фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг