Трамп Исроилга 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам бермоқчи

1 дақиқа ўқиш419
Трамп Исроилга 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам бермоқчи
The Wall Street Journal нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Конгрессдан Исроилга 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллашни сўрамоқда.

Маълумотларга кўра, ёрдам пакети таркибига 700 миллион долларлик, оғирлиги 450 килограмм бўлган 4,7 мингта бомба ва Caterpillar компаниясининг 300 миллион долларлик зирҳли бульдозерлари кириши мумкин. Бундан аввал Исроил ҳукумати бу бульдозерларни фаластинликларнинг уйларини бузишда ишлатган.

АҚШ қонунчилигига кўра, қурол савдоси билан боғлиқ битимлар муайян суммадан ошиб кетган тақдирда, Конгресснинг маъқуллаши талаб этилади. Бундай ҳолларда, Давлат департаменти шартнома бўйича маълумотни Вакиллар палатаси ва Сенатнинг ташқи ишлар бўйича қўмиталарига тақдим этиши ва уларнинг розилигини олиши керак.

2 февраль куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан АҚШга келди. Унинг президент Трамп билан учрашуви 4 феврал куни ўтказилиши режалаштирилган. Исроил бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилишича, Нетаньяху – Трамп иккинчи президентлик муддатини бошлаганидан сўнг Вашингтонга таклиф қилинган биринчи хорижий етакчи ҳисобланади.

Шунингдек, 3 февраль куни Нетаньяху АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф билан ҲАМАС билан келишув борасида музокаралар ўтказган. Axios манбаларига кўра, Исроил бош вазири Трамп билан учрашув чоғида ўт очишни тўхтатиш жараёнининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг ҲАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун Вашингтондан қўллаб-қувватлаш олишни мақсад қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?