![Рус тилидан сертификат олиш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин](/uploads/posts/2025-02/6adcc69309_21108871_023528071814_1920x0_80_0_0_ddd2fb36d42f57e1717c85fefc209cc7_jpg.webp)
© Sputnik / Илья Питалев
Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги масъулларининг Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашуви давомида маълум қилинди.
Қайд этилишича, учрашувда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизимини Қозон Давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
“Марказнинг Ўзбекистонда фаолият юритиши Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи руҳсатнома (патент) расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини сезиларли тарзда енгиллаштиради, харажатлар камаяди, ҳамюртларимиз учун ортиқча оворагарчиликлар олди олинади”, — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар