
Водород ёнилғисида юрадиган поездни келаси йилнинг охирларида Германия темир йўлларида кўриш мумкин бўлади. Лойиҳа билан Alstom ширкати шуғулланмоқда.
Ёнилғи элементи поезднинг томида жойлашади. Махсус қурилма кислород ва водород реакцияси натижасида электр чиқаради. Самарасиз ёниш жараёнлари тизим фаолиятида истисно этилади. Энергиядан бу усулда фойдаланиш экологик жиҳатдан мувофиқ саналиб, атмосферага зарарли чиқиндилар ташланмайди. Қолаверса, шовқинсиз ишлайди.
Alstom, бундан ташқари, поезд йўналиши бўйлаб ёнилғи тўлдирувчи қурилмаларни ўрнатмоқчи. Ушбу технологияни ялпи ишлаб чиқариб, амалиётга жорий этиш режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар