Хлорланган ичимлик суви саратон хавфини ошириши мумкин

1 дақиқа ўқиш548
Хлорланган ичимлик суви саратон хавфини ошириши мумкин
Европа Иттифоқи ва АҚШ стандартларига мувофиқ хлорланган ичимлик суви айрим онкологик касалликлар ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин. The Guardian бу ҳақда швед олимларининг тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

Сувга хлор қўшилганда деярли барча марказий сув таъминоти тизимларида ён маҳсулотлар — тригалометанлар ҳосил бўлади. Ушбу дезинфекция усули арзон ва самарали бўлса-да, айрим хавфларни ҳам ўз ичига олади. Тадқиқот натижаларига кўра, хлорли сув истеъмоли сийдик пуфаги саратони эҳтимолини 33 фоизга, йўғон ёки тўғри ичак саратони хавфини эса 15 фоизга ошириши мумкин.

Швециянинг Каролин институти етакчи тадқиқотчиси Эмили Ҳёлтенинг таъкидлашича, ушбу хавфларни аниғроқ баҳолаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур. У, шунингдек, сувни тозалашнинг ультрабинафша нурлар ёки янги филтрлаш тизимлари каби муқобил усуллари саратон хавфини камайтириши мумкинлигини, аммо бундай технологиялар анча қимматга тушишини қўшимча қилди.

The Guardian ёзишича, сувни хлорлаш XX аср бошидан бери кенг қўлланиб, кўплаб юқумли касалликларнинг олдини олишга ёрдам берган. Бироқ, 1970-йилларда олимлар хлор органик бирикмалар билан реакцияга киришиши натижасида хавфли токсинлар, жумладан, хлорофор ва бромофор ҳосил бўлишини аниқлашган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?