
Фото: Getty Images
Ирландиядаги оффшор ороллардан бирида ташландиқ кўчмас мулк сотиб олган чет элликка 84 минг еврогача маблағ берилади. Бу 2023 йил июлда ишга туширилган “Ташландиқ кўчмас мулкни қайта тиклаш гранти” дастури доирасида тақдим этилади. Бу ҳақда This is Money нашрига таяниб Дарё хабар берди.
Ирландияда уй-жой
Ҳукумат дастури оролларда аҳоли сонини кўпайтириш, уй-жойларни тиклаш, инфратузилмани яхшилаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Катта миқдордаги грантлар фақат 2007 йилдан олдин фойдаланишга топширилган уйларни сотиб олишга тайёр бўлганларга берилади. Бундан ташқари, кўчмас мулк камида икки йил давомида бўш турган бўлиши шарт.
Грант доирасида жами 23 та аҳоли яшайдиган оффшор оролни кўриб чиқиш мумкин. 2016 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, бу оролларда жами 2734 киши истиқомат қилган.
Таъмирлаш
Янги уй эгалари бўш уйларни таъмирлаш учун 60 минг еврогача ёки кўчмас мулк объекти бутунлай қаровсиз бўлса, 84 минг еврогача маблағ олиши мумкин.
Грант миқдори маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланган ишлар кўламига боғлиқ бўлиб, ҳисоб-фактура ва квитансия каби ҳужжатлар асосида тўланади. Шундан сўнг, уй-жойни ижарага бериш ёки тўлов олинган кундан бошлаб камида 10 йил давомида хорижлик у ерда яшаши мумкин бўлади.
Максимал 84 минг евро миқдорида грант олишни хоҳловчилар учун бундай уйларни Ирландия маҳаллий бошқарув органлари томонидан тузилган ташландиқ объектлар рўйхатидан топиш мумкин.
♦ Агар дастур иштирокчиси уй-жойни сотишга қарор қилса ёки уни қаровсиз қолдириб кетса, эҳтимол, маҳаллий ҳокимиятга грантнинг тўлиқ суммасини ёки унинг бир қисмини қайтариши керак бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар