Германиядаги сайловларда Фридрих Мерц бошчилигидаги блок ғалаба қозонди

1 дақиқа ўқиш361
Германиядаги сайловларда Фридрих Мерц бошчилигидаги блок ғалаба қозонди
Фридрих Мерц Фото: REUTERS / Kai Pfaffenbach
Германия Федерал сайлов комиссияси сайтида 24 феврал, душанбага ўтар кечаси эълон қилинган маълумотларга кўра, Фридрих Мерц бошчилигидаги консерватив ХДИ/ХСИ блоки 28,6 фоиз овоз билан Бундестагга бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди.

Ўта ўнг «Германия учун муқобил» (ГуМ) 20,8 фоиз овоз билан иккинчи, сўл марказчи Германия социал-демократик партияси (ГСДП) эса 16,4 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Тўртинчи ўринни «Иттифоқ-90/яшиллар»нинг сўл либераллари (11,6 фоиз овоз), бешинчи ўринни Сўл партия (8,8 фоиз) қўлга киритди.

Либерал эркин демократик партия (ЭрДП) ва сўл популист Сара Вагенкнехт Иттифоқи (СВИ) Бундестагга кира олмади. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, биринчиси бор-йўғи 4,3 фоиз, иккинчиси эса 4,972 фоиз овоз тўплаган, парламентга кириш чегараси 5 фоизни ташкил қилган.

ХДИ/ХСИ ва ГСДП мандатлари «катта коалиция»ни шакллантириш учун етарли бўлиши керак

Шундай қилиб, ХДИ/ХСИ ва ГСДП оладиган мандатлар ҳукмрон «катта коалиция»ни шакллантириш учун етарли бўлиши керак.

Шу билан бирга, Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолц 23 феврал куни Фридрих Мерц ва ХДИ/ХСИ блоки билан коалиция тузиш бўйича музокараларни шахсан ўтказмаслигини ва янги ҳукумат таркибига қўшилмаслигини маълум қилди. «Мен канцлерликка номзодимни қўйгандим», — дея хулоса қилди у. Bild таблоиди унинг сўзларини истеъфога чиқишига ишора сифатида талқин қилди.

Фридрих Мерц 2025 йил 21 апрел, Пасхагача янги немис ҳукуматини тузишга ваъда берди. Сиёсатчи унга кимлар қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапиришдан бош тортди, лекин унинг партияси ГуМ билан бирга мамлакатни бошқармаслигини таъкидлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?