
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 2025 йил бошидан бери 100 миллиард доллардан ортиққа камайди. Биржа таҳлилчилари ва ОАВ маълумотларига кўра, Tesla ҳамда бошқа компаниялар акциялари қийматининг пасайиши натижасида Маскнинг бойлиги ҳозирда 330 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу йил бошидаги кўрсаткичдан 102 миллиард долларга камдир.
Молиявий таҳлилчиларнинг фикрича, Америка фонд бозоридаги тушиш бир қатор йирик корпорацияларнинг акциялари қийматини пасайтирган. Бу ҳолат натижасида нафақат Маск, балки бошқа америкалик миллиардерлар ҳам молиявий йўқотишларга учраган. Масалан, Oracle корпорацияси асосчиси Ларри Эллисоннинг бойлиги 19 миллиард долларга, Amazon асосчиси Жефф Безосники эса 17 миллиард долларга камайган.
Шунингдек, Tesla акцияларининг тушиши ва Маскнинг бойлигидаги йўқотишлар жамоатчилик ва инвесторларнинг унинг сиёсий ҳаракатларига нисбатан муносабатлари билан боғлиқлиги айтилмоқда. Хусусан, АҚШ ва Европада Маскнинг Дональд Трамп маъмурияти билан алоқалари ва сиёсий баёнотлари сабабли норозилик намойишлари кучайган. Бу эса Tesla’нинг айрим бозорлардаги сотувларига салбий таъсир кўрсатган.
Шу билан бирга, The Guardian нашри ўтган йилнинг декабрида Илон Маск 2027 йилгача дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилган эди. Бироқ ҳозирги вазиятда унинг молиявий келажаги фонд бозоридаги ўзгаришлар ва глобал иқтисодий шароитларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар