22:18 / 18.03.2025
130

Голливуд юлдузи Бен Аффлек ўғлига 6 минг долларлик кроссовкани нега олиб бермади?

Голливуд юлдузи Бен Аффлек ўғлига 6 минг долларлик кроссовкани нега олиб бермади?
Кўплаб юлдузлар болаларини ҳеч нарсада чекламайдилар. Аммо Бен Аффлек улардан эмас. Лос-Анжелесдаги кроссовкалар кўргазмасида у ўғли Сэмюэл учун 6000 долларлик пойабзал сотиб олиб бермади.

“Менда пул бор, сенда эса йўқ! Уларни олиш учун сен кўп ўт ўришинг керак”, деди юлдуз ўғлининг илтимосига.

Фото Europaплус
Гап Dior кроссовкалари ҳақида борарди, Сем бренди ва нархи туфайли уларни харид қилгиси келганди. Ҳар ҳолда Бен Аффлек шундай деб ўйлаган. Ўғли отасини узоқ вақтдан бери худди шундай кроссовкалар истаётганига ишонтиришга ҳаракат қилди:

“Ҳа, улар чидамли! Мен ҳар доим улар яхши кўринишга эга эканлигини айтганман”.

Бен болалар кичиклигиданоқ бирон нарсани харид қилиш учун пул кераклигини, пулларни эса фақат ишлаб топиш мумкинлигини тушуниши керак деб ҳисоблайди.

“Ўтларни ўриши кераклигини айтганимда нима бўлишини биламан. Бирдан кроссовкалар керак бўлмай қолади”, дейди актёр.

Фото Europaплус
Кўплаб мухлислар актёрнинг тарбиялаш услубини маъқуллаган. Улар бу ҳақда видеога қолдирган изоҳларда ёзган:

“Актёрнинг ўз фарзандларига анъанавий қийматларни сингдиришга ҳаракат қилаётганини кўриш ёқимли”, деб ёзади интернет фойдаланувчилари.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг