20:31 / 21.03.2025
310

Энг узоқ галактикалардан бирида кислород топилди (видео)

Энг узоқ галактикалардан бирида кислород топилди (видео)
Халқаро астрономлар жамоаси ALMA микротўлқинли телескопи ёрдамида ҳозирча энг қадимги ва биздан энг узоқда жойлашган JADES-GS-z14-0 галактикасида сезиларли миқдордаги кислород ионлари мавжудлигини аниқлади. Бу галактикани биз Катта Портлашдан 290 миллион йил ўтгандаги ҳолатида кўрмоқдамиз, дея хабар бермоқда Европа жанубий обсерваторияси (EСО) матбуот хизмати.

“Ушбу кашфиёт энг қадимги галактиканинг жуда тез шакллангани ва жуда тез ривожланганини кўрсатади. Бу коинотнинг дастлабки галактикаларининг шаклланиш жараёни илк борлиқда биз илгари тахмин қилганимиздан анча тезроқ бошланганини яна бир бор тасдиқлайди”, дейди Лейден расадхонаси илмий ходими Сандер Схаувс.

Олимларнинг таъкидлашича, JADES-GS-z14-0 галактикаси 2024 йилда JADES дастлабки кузатувлар дастури доирасида “Жеймс Уэбб” орбитал обсерваторияси томонидан кашф этилган. У Печи юлдуз туркумида Ердан 13,4 миллиард ёруғлик йили масофада жойлашган. Шу туфайли уни Борлиқ мавжудлигининг дастлабки даврларидаги ҳолатида, унинг қалинлиги электромагнит тўлқинлар учун шаффоф бўлганидан кейин деярли дарҳол кўриш мумкин.

Бу факт олимларни JADES-GS-z14-0 ни Атакама чўлининг Чили қисмидаги Чахнантор баланд тоғ обсерваториясига ўрнатилган ALMA микротўлқинли телескопи ёрдамида ҳар томонлама ўрганишга ундаган. Ушбу телескоп энг совуқ газ молекулалари чиқарадиган микротўлқинли нурланишни тутиб қолиш қобилиятига эга. Бу эса ундан қадимги галактикаларнинг кимёвий таркибини ва коинотнинг кимёвий эволюциясини ўрганиш учун фойдаланиш имконини беради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, улар дастлаб JADES-GS-з14-0 галактикасида нисбатан кам миқдордаги астрономик “металлар” - водород ва гелийдан оғирроқ элементлар бўлишини кутишган. Чунки унинг юлдузлари катта миқдордаги оғир ядроларни ҳосил қилмаслиги керак эди. Бироқ бу кутилмалардан фарқли ўлароқ, ALMA маълумотлари ушбу галактикада жуда катта миқдордаги углерод ва кислород мавжудлигини кўрсатди. Уларнинг улуши Қуёш материясидаги концентрациясидан тахминан 5-20 баравар кам.

Олимларнинг таъкидлашича, ALMA билан ўтказилган бундай ўлчов натижалари назариётчиларнинг башоратларидан тахминан ўн баравар юқори бўлиб чиққан. Бу эса коинотдаги дастлабки галактикаларнинг ўсиш суръатлари ва унинг кимёвий эволюцияси тезлиги жиддий равишда паст баҳоланганини кўрсатади.

“JADES-GS-з14-0 устидаги кейинги кузатувлар ва худди шундай қадимий бошқа галактикаларни қидириш уларнинг чегараларида кислород ва бошқа “металлар" айнан қандай пайдо бўлганини ва бу юлдузлар тўпламлари қачон вужудга келганини тушунишга ёрдам беради”, дейди олимлар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг