14:27 / 22.03.2025
295

Москва Трамп ташаббусларини бузишда Киевни айблади

Москва Трамп ташаббусларини бузишда Киевни айблади
Россия Мудофаа вазирлиги 21 март куни Украина Қуролли Кучларини Курск вилоятидаги “Суджа” газ ўлчаш станциясига ҳужум қилганликда айблади. Расмий баёнотда бу ҳаракат АҚШ президенти Дональд Трампнинг “тинчлик ташаббусларини дискредитация қилишга қаратилган провокация” деб баҳоланди.

Москвага кўра, станция 7 августдан бери украин қўшинлари назоратида бўлиб, у Россиядан Европага газ етказиб беришда сўнгги транзит нуқталардан бири саналган. Таъкидланишича, бу объект муҳим энергетик аҳамиятга эга бўлиб, кунига 40 миллион куб метр газ орқали экспорт қилинган.

Мудофаа вазирлиги шу куни тунда россиялик ПВО кучлари 43 та украин дронига зарба берганини ҳам маълум қилди. Улардан 34 таси Волгоград вилояти осмонида, қолганлари Ростов, Курск ва Белгород ҳудудларида йўқ қилинган.

Украина Бош штаби эса Россия томонининг айбловларини рад этиб, “Суджа” станциясини илгари ҳам россияликлар ўзи нишонга олганини ва бу каби даъволарни “ахборотчилик уринишлари” деб атади.

18 март куни Путин ва Трамп ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган, унда икки томон Украина ва Россия энергетик объектларига нисбатан 30 кунлик мораторий ҳақида келишувга эришган. Киев бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ кейинги кечада ҳар икки давлат бир-бирини келишувни бузганликда айблаган.

Манба: Tengrinews.kz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг