Зеленский: “Путин тез орада ўлади ва ҳаммаси тугайди”

1 дақиқа ўқиш2.6K
Зеленский: “Путин тез орада ўлади ва ҳаммаси тугайди”
Россия президенти Владимир Путин тез орада вафот этади, бу эса уруш тугаганини англатади. Украина президенти Владимир Зеленский Eurovision News телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди.

Зеленский россиялик ҳамкасбининг қўрқувлари ҳақида гапирди.

- "У жамиятининг беқарорлашувидан қўрқади. Бироқ ҳеч ким бунга таъсир кўрсата олмайди. Унинг ўзи бунга таъсир қилади, иқтисодиёти, санксион сиёсати ва ҳудудларининг барчасини назорат ҳамда ҳимоя қила олмаслиги билан. Агар бизнинг ҳамкорларимиз ўз кучларини тўлиқ намоён этса, турли кучларнинг бирлашуви бунга янада туртки беради. Путинга босим ўтказишса, у жамиятининг беқарорлашувидан қўрқади. Яъни Путин айнан шундан қўрқади", деди Украина раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбари қўрқадиган яна бир нарса ўз кучини йўқотишдир.

- "Бу жамиятнинг барқарорлигига ҳам, унинг ёшига ҳам боғлиқ. У тез орада ўлади, бу аниқ ва ҳаммаси тугайди. Яъни у ўзининг мутлақо хавфсиз ва муваффақиятсиз тарихий ҳаётини якунлашидан олдин унинг тақдири ҳал бўлиши мумкин. Шунингдек, у ёлғиз қолишдан ҳам хавотирда. Путинни сиёсий жиҳатдан тўлиқ изоляция қилиш имкони бўлмади. Мен Путиндан ёшман. Менга ишонинг. Менинг истиқболим яхшироқ", деб таъкидлади Украина президенти.

У Кремлни изоляция қилишга уринишларига қарамай, баъзи Глобал Жануб давлатлари у билан алоқада бўлишда давом этаётганини қайд этди. Украина президенти, шунингдек, ўз мақсадини “фарзандларим кўчада бемалол юриб, яширинмасдан, уларга муносиб қарашларини истаяпман” дея изоҳлади.

Зеленский нима учун 72 ёшли Путин “тез орада” вафот этади деб ҳисоблаётганини тушунтирмади, журналистлар ҳам бу ҳақда қайта сўрамади. Суҳбатнинг умумий мазмуни ва ушбу иборанинг ундаги ўрнига қараб, Зеленский энг яқин келажакни назарда тутмаганини тахмин қилиш мумкин.
Фото: AP Photo
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?