АҚШда бир нечта хавфсизлик амалдори лавозимидан олинди

1 дақиқа ўқиш935
АҚШда бир нечта хавфсизлик амалдори лавозимидан олинди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг бир нечта юқори мартабали амалдори 3 апрель куни эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди, деб Reuters хабар берди.

«Вазиятдан хабардор уч кишининг сўзларига кўра, пайшанба куни эрталаб Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг бир нечта директори лавозимдан бўшатилган», — дейилади хабарда.

Манбалар ишдан бўшатиш сабаби ҳақида аниқ маълумот бермаган, аммо икки суҳбатдош бу ҳолатни амалдорларга нисбатан ўтказилган текширув натижалари билан боғлаган. Маълумотларга кўра, ишдан кетганлар орасида технология ва миллий хавфсизлик масалаларига масъул катта директор Дэвид Фейт ҳам бор.

Охирги ҳафталарда Доналд Трамп жамоаси фаолияти билан боғлиқ бир қанча можаролар юзага келди. Жумладан, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц икки бор шубҳали ҳолатларга аралашиб қолган. Аввалига у Ямандаги ҳусийларга қарши зарбаларга оид махфий маълумотлар тарқалишида тилга олинди. Кейинроқ, унинг ёрдамчилари ҳарбий масалаларни шахсий Gmail аккаунти орқали муҳокама қилгани маълум бўлди.

Шундан сўнг ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, маъмуриятдаги айрим шахслар Майк Уолцнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?