date
views 747

Трамп Украинадаги уруш бўйича музокараларнинг бориши ҳақида нималар деди?

Трамп Украинадаги уруш бўйича музокараларнинг бориши ҳақида нималар деди?
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Украина ва Россия ўртасидаги урушни тугатишга қаратилган музокаралар яхши кетмоқда бўлиши мумкин, деб CNN хабар берди.

12 апрель, шанба куни Air Force One бортида журналистлар билан суҳбатда Трамп шундай деди: «Ўйлашимча, Украина ва Россия ўртасидаги вазият яхши кетяпти. Шундай нуқта келадики, сиз ё бирор иш қиласиз, ёки жим туриб, натижани кутасиз. Менимча, ҳаммаси яхши кетмоқда».

Бу баёнот Трамп Россиядан норозилик билдириб, Москвага келишув сари ҳаракат қилиш кераклигини айтганидан бир кун ўтиб берилди.

11 апрел куни АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар Украинада ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатиш борасидаги келишмовчиликлар авж олган пайтда бўлиб ўтди.

Трамп, агар Россия келишувни чўзса, Москва нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан иккинчи даражали санкциялар қўлланиши мумкинлигини айтди.

Уиткофф аввалроқ Вашингтонда Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан учрашиб, Трампга Украинадаги тўртта аннексия қилинган ҳудудни Россияга бериш орқали тезкор тинчликка эришиш мумкинлигини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Украинадаги уруш бўйича музокараларнинг бориши ҳақида нималар деди?