
Туркия мусиқаси дунёсида қайғули хабар. Юлдуз хонанда Тарканнинг онаси — Неше Теветоғлу Анталиядаги шифохоналардан бирида юрак хуружи сабабли вафот этди.
Маълумотларга кўра, у вақтда Таркан Европадаги концерт тури доирасида Германияда бўлган. Онасининг вафоти ҳақидаги хабардaн сўнг, у дарҳол Истанбулга йўл олган. Дафн маросими пайшанба куни Истанбулда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Оғир йиллар ортида — яна бир синов
Тарканнинг онаси ўтган йили Истанбулда қон айланиши муаммоси сабабли шошилинч жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. Шу вақтдан бери у тикланиш жараёнида бўлиб келаётганди. Аммо сўнгги ойларда соғлиғи яна ёмонлашиб, оёқларидаги қийинчиликлар туфайли клиникада кузатув остида қолган эди.
Машҳур хонанда ва унинг оиласи учун бу оғир синов бўлмоқда. Мухлислар эса ижтимоий тармоқларда Тарканга ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлов билдирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар