Россия мигрантларнинг тил имтиҳонидан қанча даромад қилди?

1 дақиқа ўқиш2.2K
Россия мигрантларнинг тил имтиҳонидан қанча даромад қилди?
Меҳнат мигрантлари учун рус тилидан имтиҳон жорий қилиниши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (тахминан 30,4 миллион доллар) олиб келган. Бу ҳақда Давлат Думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев маълум қилди.

Васильевнинг таъкидлашича, аввал бу маблағлар коррупция йўллари билан талон-торож қилинган бўлса, энди давлат бюджетига йўналтирилган.

2024 йил октябрь ойида Давлат Думаси мигрантлар учун рус тилидан имтиҳонларни фақат давлат органлари ўтказиши мумкинлиги ҳақида қонун қабул қилди. Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, бу чора алдамчилик ва коррупция хавфларини кескин камайтириш учун зарур.

Шундан сўнг, ноябрь ойида Россиянинг Таълим ва фан вазирлиги имтиҳонлар учун ягона нарх тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Ҳукумат эса декабрь ойида имтиҳонларнинг ягона нархларини тасдиқлади. Хусусан:
  • Россия фуқаролигини олиш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи ҳар бири учун 2,95 минг рубль қилиб белгиланган.
  • Вақтинчалик яшаш ёки яшаш учун рухсатнома олишда комплекс имтиҳон (рус тили, тарих ва қонунчилик) учун 5,9 минг рубль белгиланди.
  • Ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда эса комплекс имтиҳон нархи 3,8 минг рубль қилиб белгиланди.

Шу орқали Россия мигрантлардан олинадиган маблағлар очиқ ва шаффоф тарзда давлат бюджетига тушишини таъминламоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?