
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядровий масала бўйича музокаралар самарали кечганини маълум қилди. Аммо музокаралар якунлари қандай бўлиши ҳақида бирор аниқ маълумот беришга ҳали эрта эканлигини ҳам таъкидлади.
«Биз Эрон масаласида жуда самарали ва ижобий учрашувлар ўтказдик. Кўрамиз, бу музокаралар нималарга олиб келади. Келгуси қадамлар учун бизга ҳали вақт керак, аммо учрашувларнинг натижалари умидбахш», — деди Трамп журналистларга берган интервьюсида.
Шу билан бир вақтда Эрон президенти маъмурияти Вашингтон билан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини, лекин бу жараён миллий манфаатларга тўлиқ мос келиши кераклигини билдирди.
«Агар АҚШ биз билан тенг ҳуқуқли ва адолатли шартлар асосида келишувга тайёр бўлмаса, биз ўз йўлимизни давом эттиришдан бошқа чора топмаймиз», — дейилади Эрон президенти офисининг баёнотида.
Маълумки, 19 апрель куни Рим шаҳрида АҚШ ва Эрон делегациялари Теҳроннинг ядровий дастури бўйича юзага келган вазиятни тартибга солишга қаратилган музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказди. Бу учрашувда ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Аввалроқ АҚШ томони Теҳронга ўзининг юқори даражада бойитилган уранини Россия каби учинчи мамлакатга топширишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Халқаро жамоатчилик АҚШ ва Эрон ўртасидаги ушбу музокараларни диққат билан кузатмоқда. Уларнинг натижалари ядровий масала атрофидаги кескинликни пасайтиришга ёрдам бериши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар