
Арманистон пойтахти Ереванда Усмонли империяси даврида содир этилган арманлар геноцидининг 110 йиллиги муносабати билан машъала юриши ташкил этилди. Республика майдонидан бошланган акция пайтида айрим иштирокчилар Туркия ва Озарбайжон давлат байроқларини ёқиб юборган.
Шу муносабат билан Арманистон бош вазири Никол Пашинян жуда кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Назели Багдасарян маълум қилди.
«Бош вазир Пашинян бу каби ҳаракатларни масъулиятсизлик ва мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди. Бир давлат, айниқса, қўшни мамлакатларнинг халқаро миқёсда тан олинган байроқларига қарши бундай муомала бош вазир томонидан қаттиқ қораланиши табиийдир. Бундай хатти-ҳаракатлар провокация ва фитнадан бошқа нарса эмас», – деди Багдасарян.
Унинг таъкидлашича, шу билан бирга Никол Пашинян Озарбайжон қуролли кучларининг Сюник вилоятига қарашли Хознавар қишлоғидаги турар-жой биносига ўқ узиш ҳолатини ҳам қоралади. У Озарбайжон томонини вазиятни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, содир бўлган ҳодисаларга тезлик билан расмий тушунтириш беришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, бундай воқеалар халқаро муносабатларга жиддий зарар етказиши мумкин. Шу сабабли ҳам бош вазир Никол Пашинян можарони кескинлаштирувчи ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар