07:18 / 24.11.2016
8 431

Туркияда қироллик оиласига тегишли 2400 йиллик мақбара топилди

Туркияда қироллик оиласига тегишли 2400 йиллик мақбара топилди

Турк археологлари Муғла провинциясининг жануби-ғарбида Юнон даврига тегишли қадимий мақбарани топишга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, у ерда 100дан ортиқ артефакт бўлган. Бу ҳақида Кун нашри хабар берди.

Милас археология музейи жамоаси бундан аввал ҳам бошқа бир мақбарани топган эди. Манбага кўра, топилган қадимий мақбараларнинг умумий сони 18тага етган.

Археологларнинг таъкидлашича, мақбара 2400 йил аввал бадавлат қироллик оиласи учун бунёд этилган.

Ҳисоботга кўра, қазилма ишлари жараёнида умумий миқдорда 103 артефакт топилган.

Туркия сон-саноқсиз қадимий обидалар макони ҳисобланади, биргина Милас ҳудудининг ўзиданоқ 27 археологик қазилма топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда қироллик оиласига тегишли 2400 йиллик мақбара топилди