
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ноқонуний муҳожирларга қарши янги, қаттиққўл ёндашувни ишга солмоқда. Таниқли The Intercept нашри ўз манбаларга таяниб ёзган мақоласида, АҚШ маъмурияти мигрантларни "хавфли деб баҳоланадиган" ва олис мамлакатларга чиқариб юбориш мақсадида қатор давлатлар билан алоқаларни йўлга қўяётганини маълум қилди.
Портал таҳлилчиларининг айтишича, бу сиёсат фақат мигрантларни мамлакатдан чиқариш эмас, балки уларни қаттиққўллик ва таҳдидлар орқали чўчитиш механизмига айланмоқда. Бошқача айтганда, АҚШ ҳукумати кўпроқ ва хавфлироқ жойларга юбориш орқали ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтиришга уринаётганга ўхшайди.
Гуантанамо — қайта фаоллаштириладими?
Қўрқинчли сценарийлардан бири сифатида Кубадаги машҳур Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхоналардан фойдаланиш эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда. Бу жой ўзининг хавфсизлик ва ҳуқуқий баҳсли муҳити билан маълум.
Қайси давлатлар рўйхатда?
Мақолада келтирилишича, АҚШ ҳукумати 19 та давлат билан шартномалар тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда ёки бу борада музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида Ангола, Бенин, Гондурас, Ливия, Мексика, Молдова, Мўғулистон, Руанда, Украина ва Ўзбекистон ҳам борлиги айтилмоқда.
Бу давлатлар, порталнинг таъкидлашича, АҚШ учун "етарлича хавфсиз ва етарлича узоқ" жойлар сифатида қаралаётгани қайд этилган.
Рейслар кўпайиши мумкин
The Intercept манбасига кўра, яқин ҳафталарда АҚШ ҳукумати чиқариб юбориш рейсларини сезиларли равишда кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу дегани — ноқонуний муҳожирлар учун қўрқинчли ва ноаниқ келажак.
Ресми изоҳлар ва дипломатик сукут
Бу бўйича АҚШ Давлат департаменти оммавий чиқариш чоралари ҳақида жорий ҳаракатларини изоҳлаган бўлса-да, қайси давлатлар билан келишувлар мавжудлиги ёки музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумот беришдан бош тортди.
“Биз оммавий ва назоратсиз миграция оқимларини чеклаш мақсадида минтақавий ҳамкорларимиз билан яқин ишлаяпмиз”, — дейилган расмий баёнотда.
Zamin.uz таҳририятидан фикр:
Бу сиёсат АҚШдаги муҳожирлик масаласига нисбатан янада қаттиқ ва радикал ёндашувни кўрсатмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистоннинг ҳам тилга олинаётгани — мамлакатимиз дипломатияси ва хавфсизлик тизими учун жиддий масала. Сиз бу сиёсатни қандай баҳолайсиз? Ноқонуний муҳожирларни олис ва хавфли жойларга юбориш ечимми ёки янги муаммоларга олиб келадиган йўлми?
Фото: Getty Images «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар