
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида 20 май куни бўлиб ўтган икки соатлик телефон мулоқоти халқаро сиёсий саҳнада жонли муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, G7 гуруҳига аъзо давлатлар орасида бу суҳбат тинчлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланар экан, айрим таҳлилчилар уни Россия фойдасига вақт ютиш манёври сифатида кўришмоқда.
"Трамп босим ўтказиш ўрнига, юмшатди"
Bloomberg нашрининг ёзишича, Трамп музокара пайтида Россияга нисбатан қўшимча санкциялар қўллаш ёки қаттиқ босимга ўтиш ўрнига юмшоқроқ позицияни танлади. АҚШ президенти ўз иттифоқчилари билан суҳбатларда Россиянинг бир қанча тезисларини такрорлагани ҳамда Москва ғалабага яқин эканини алоҳида таъкидлагани қайд этилмоқда.
Европа сиёсатчиларида хавотир кучайди
Европанинг етакчи нашрлари ва сиёсатчилари буни Украина масаласида АҚШнинг жиддий позициядан чекиниш эҳтимоли сифатида баҳоламоқда. Айниқса, Путин томонидан ҳеч қандай кечиктирилмас оташкесимга розилик билдирилмаганини инобатга олсак, Россия бу вазиятдан стратегик фойда олишга интилмоқда.
Киевда сигнал — эҳтиёткорлик билан
Украина расмийлари ҳам бу суҳбатдан кейин эҳтиёткор баёнотлар билан чиқишди. Улар АҚШнинг қўллаб-қувватлови — ҳаво мудофааси, разведка ва иқтисодий ёрдам нуқтаи назаридан ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Москва ҳақиқий тинчликка эмас, вақт ютиш ва ички ресурсларни қайта тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.
Трамп: "Улар ўзлари келишади"
Трамп эса ўз баёнотида Россия ва Украина келишувга "ўзлари келишишлари"ни таъкидлаб, Америка аралашувини чеклашни маъқул кўрди. Бу эса Европа Иттифоқи ва НАТОда хавотир уйғотди. Айрим таҳлилчиларга кўра, бу позиция келгуси G7 саммитида асосий тортишув нуқталарига айланиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти халқаро сиёсий жараёнлар, хусусан Россия-Украина можароси ва у билан боғлиқ глобал музокараларни диққат билан кузатишда давом этади. Сиз Трампнинг позицияси тинчликка олиб келади, деб ўйлайсизми? Ёки бу фақат вақтни чўзишми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг