date
views 47

Дунёдаги биринчи қизил тўр тўқийдиган ўргимчаклар яратилди

Дунёдаги биринчи қизил тўр тўқийдиган ўргимчаклар яратилди
Немис олимлари дунёда илк бор генетик модификацияланган ўргимчакларни яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу ўргимчаклар қоронғуда қизил равшанликда порлаб турадиган тўр тўқий олади. Олимлар бу технологияни амалга ошириш учун тухум ҳужайраларига махсус ДНК кодловчи эритма юборишди.

Бу инновация нафақат биологиядаги катта ютуқ сифатида баҳоланмоқда, балки келажакда тиббиёт ва материалсозлик соҳаларида ҳам янги имкониятлар эшигини очиши мумкин. Масалан, келажакда хирургияда қўлланиладиган тўқилган жипс ипларнинг мустаҳкамлик ва парчаланиш хусусиятларини тўғрилаш, эластикликни аниқ “созлаш” имкони пайдо бўлади.

Қизиқчики, бу тўрлар тўғридан-тўғри кўз билан ҳам кузатилиши мумкин, бу эса илмий кузатувлар, тадқиқотлар ва амалиётлар учун жуда фойдали бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги биринчи қизил тўр тўқийдиган ўргимчаклар яратилди