date

Трамп: АҚШ Эрон осмони устидан тўлиқ назорат ўрнатди — можаро янада кескинлашмоқда

Трамп: АҚШ Эрон осмони устидан тўлиқ назорат ўрнатди — можаро янада кескинлашмоқда
Яқин Шарқда кескин вазият авж олган бир пайтда, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида жиддий баёнот билан чиқди. Трампга кўра, АҚШ Эрон ислом республикасининг замонавий кузатув ва ҳаво мудофааси тизимларига қарамай, ушбу давлат осмони устидан тўлиқ назорат ўрнатган. “Эронда яхши кузатув ускуналари ва бошқа мудофаа техникаси кўп миқдорда мавжуд эди, аммо булар Америка ишланмалари ва қуроллари олдида ҳеч нарсага арзимайди. Ҳеч ким буни қадимги содиқ Америкадан яхшироқ қила олмайди”, — дея таъкидлади АҚШ раҳбари.

Трамп шунингдек, Эрондан тез орада таслим бўлишини кутмоқда. Унинг таъкидлашича, Эрон ядровий дастуридан бутунлай воз кечган тақдирдагина, можаро якун топиши мумкин. “Мен музокаралар олиб боришга кайфиятим йўқ”, — дейди у.

Маълумотларга кўра, 13 июнь куни Исроил армияси Эрон ҳудудида кенг миқёсли ҳарбий операция ўтказиб, ядровий объектлар ва юқори мартабали ҳарбийлар позицияларига зарба берди. Жавоб тариқасида Эрон Исроилга ракета ва дронлар билан зарба берди. Бундай кескин тўқнашувлар икки давлат ўртасидаги зиддиятни янги босқичга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойидан бошлаб Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар олиб борилаётган эди. Аммо, сўнгги ҳодисалар туфайли, Маскатда режалаштирилган навбатдаги музокаралар босқичи бекор қилинди.

Ядровий муаммо ва ҳарбий қарама-қаршиликлар фонида, минтақа ва бутун дунё хавотир билан бу жараёнларни кузатмоқда. АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув имконияти сўнги воқеаларга қараб янада ноаниқ кўринишга эга бўлмоқда.

Эндиликда эътибор марказида — АҚШнинг Яқин Шарқдаги устунлиги ва Эрон можаросининг глобал хавфлари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: АҚШ Эрон осмони устидан тўлиқ назорат ўрнатди — можаро янада кескинлашмоқда