Эрон қасоси кутилаяпти: АҚШда ҳушёрлик даражаси ошди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Эрон қасоси кутилаяпти: АҚШда ҳушёрлик даражаси ошди
Эрон ядровий объектларига уюштирилган Америка ҳаво ҳужумларидан сўнг, Вашингтон томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. NBC News манбаларига кўра, Доналд Трамп маъмурияти яқин 48 соатни алоҳида хавфли деб баҳоламоқда ва эҳтимолий қасос зарбаларига тайёргарлик кўрмоқда.

Америкада ички ва ташқи таҳдидлардан хавотир кучайди

Пентагон ва Оқ уйдаги манбалар таъкидлашича, Эрон томонидан зарбаларга жавоб ички – АҚШ ҳудудидаги стратегик объектларга ёки хориждаги ҳарбий базаларга бўлиши мумкин. Шу боис, Америка ҳарбийлари ва дипломатик ваколатхоналари бутун дунё бўйлаб юқори тайёргарлик ҳолатида.

Айниқса, 13 июн куни Исроилнинг Эронга қарши уруш ҳаракатларини бошлагани Вашингтонда кескин хавотир уйғотган. АҚШ томони бу можаро ортидан эҳтимолий кўламли жавоб операцияларига тайёрланмоқда.

Ҳужум, унинг оқибати ва БМТнинг муносабати

22 июнга ўтар кечаси АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумида B-2A Spirit бомбардимончи самолёти орқали Эроннинг Натанз, Исфаҳон ва Фордо ядровий объектларига зарба берилгани маълум қилинган. Президент Доналд Трампнинг таъкидлашича, асосий ядро марказлари бутунлай йўқ қилинган.

Бу воқеадан сўнг Эрон халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди. Мамлакат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришни сўраган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш эса АҚШнинг бир томонлама ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирган.

Келгуси кунлар нималарни олиб келади?

Ҳозирча Эрон томонидан қандай жавоб чоралари кўрилиши аниқ эмас. Аммо суҳбатдошлар эҳтимолий зарбалар нафақат ҳарбий базалар, балки АҚШ ҳудудидаги стратегик объектларга ҳам қаратилиши мумкинлигини айтишмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?