date

Испанияда муҳожирларга қарши норозиликлар авж олди

Испанияда муҳожирларга қарши норозиликлар авж олди
Испаниянинг жанубий-шарқида жойлашган Торре Пачеко шаҳарчасида муҳожирларга қарши иккинчи кеча давом этган норозилик намойишлари бир неча инсоннинг жароҳат олиши билан якунланди, деб The Guardian нашри хабар берди.

Муҳожирларга қарши чиққан гуруҳлар таёқлар билан қуролланган ҳолда кўчаларда айланиб, хорижликларга ўхшаш шахсларни излашгани ҳақида маҳаллий "La Opinión de Murcia" газетаси маълум қилди. Жанжалга қарамасдан кучли полиция назорати бўлишига қарамай, тартибсизликларни олдини олиш муваффақиятсиз тугади. Ҳукумат маълумотига кўра, ҳибсга олинганлардан бири ушбу ҳодисалар билан боғлиқлиги бор.

Барчаси 68 ёшли маҳаллий аҳоли вакили ўзини африкалик уч нафар ёш йигит уриб кетганини таъкидлаб чиқиши ва мазкур воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиши билан бошланди. Ҳодиса жамоатчиликда қаттиқ таъсир уйғотиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги жума куни тинч намойиш уюштиришга қарор қилди, бироқ унда қатнашган айрим ультра ўнг кучлар муҳожирларга қарши шиорларни юқори овозда айтишди. “Deport Them Now” деб номланган гуруҳ ижтимоий тармоқларда Шимолий Африка келиб чиқишига эга шахсларга қарши ҳужумларга чақирув билан чиқди.

Масалани жиловлаш мақсадида Испания ҳукумати якшанба куни 36 минг аҳолиси бор Торре Пачеко шаҳрида аҳолини тинчликка чақирадиган мурожаат билан чиқди.

Мурсия минтақаси губернатори, консерватив партия вакили Фернандо Лопес Мирас X ижтимоий тармоғида: “Торре Пачеко нормал ҳаётга қайтиши керак. Ҳиссиётларни тушунаман, аммо зўравонлик ҳеч қачон оқланмайди”, – деб баёнот берди.

Шаҳар мэри Педро Анхель Рока Тернел RTVE телеканалига берган интервьюсида: “Шаҳар аҳолисини тинчлик ва сабр-тоқатга чақираман”, – деди.

Испания ёшлар ишлари вазири, чап қанотчи “Sumar” ҳаракати вакили Сира Рего эса Bluesky ижтимоий тармоғида муҳожирларга қарши зўравонликни кескин қоралаб, ушбу вазиятга “ультра ўнг қанот” ҳаракатларини айблади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда муҳожирларга қарши норозиликлар авж олди