Трамп Оқ уйни таъмирлашга $200 миллион сарфламоқчи

1 дақиқа ўқиш244
Трамп Оқ уйни таъмирлашга $200 миллион сарфламоқчи

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Оқ уйда сўнгги ярим асрда кузатилмаган катта қурилиш ва реконструкция ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 200 миллион долларга етмоқда. Мазкур маблағлар Трампнинг шахсий ҳиссаси ва бошқа номаълум ҳомийлар томонидан қопланади.

Оқ уй расмий сайтида ёзилишича, таъмирлаш доирасида асосий мақсад – бинонинг янги замонавий ва кенг бал зали билан таъминланиши. Ҳозирги кунда бундай миқёсдаги расмий тадбирларни ўтказиш учун Оқ уйда доимий майдонча мавжуд эмас. Яъни катта тантаналар ўтказиш учун ҳар гал ташқи чатирлар ўрнатишга тўғри келади.

Лойиҳага кўра, янги бал зали 8 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди ва 650 нафаргача меҳмонни сиғдира олади. Бу – ҳозирги 200 кишилик Шарқий залдан уч баробар катта. Оқ уй расмийлари таъкидлашича, бу ўзгариш расмий қабул маросимлари ва халқаро делегацияларни муносиб тарзда кутиб олиш имкониятини яратиб беради.

Мазкур янги иншоот 1902 йилда қурилган ва ҳозирда биринчи хоним Мелания Трамп ҳамда юқори лавозимли амалдорлар офислари жойлашган Шарқий қанот яқинида барпо этилади. Таъмирлаш ишлари доирасида бу қанот ҳам модернизация қилинади. Pravilamag нашрининг ёзишича, Мелания Трамп аллақачон ўз иш хонасини бўшатган ва унинг янги офис жойи кейинроқ аниқланади.

Қурилиш ишларига тажрибали ташкилотлар жалб этилган. Архитектура бўйича McCrery Architects бюроси, Clark Construction қурилиш гуруҳи ва AECOM муҳандислик компанияси лойиҳани амалга оширади. Режага кўра, ишлар жорий йил сентябрь ойида бошланади.

Оқ уй вакилларининг маълум қилишича, бал зали қурилиши учун керакли маблағни Дональд Трампнинг ўзи ва бир нечта номаълум ҳомийлар шахсан ҳомийлик қилиб ажратади. Ҳукумат томонидан маблағ ажратилмаслиги бу лойиҳанинг хусусий ва сиёсий жиҳатдан муҳим эканини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?