date

Калифорнияда 30 минг гектар ўрмон ёнмоқда

Калифорнияда 30 минг гектар ўрмон ёнмоқда

АҚШнинг Калифорния штатида кучли ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. АБC хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун 1000 нафардан ортиқ қутқарувчилар сафарбар этилган.

Олов асосан Санта-Барбара ва Сан-Луис-Обиспо округларида жойлашган Лос-Падрес миллий боғи ҳудудини қамраб олган. Ёнғин ҳозиргача 30 минг гектардан ортиқ майдонни ёндириб юборган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари маълум қилишича, ёнғин натижасида 3 киши ҳалок бўлган, жабрланган ҳудудлардан эса аҳоли эвакуация қилинмоқда. Ҳозирда 460 та турар-жой ва бошқа объектлар хавф остида экани таъкидланмоқда.

Ёнғин 1-август куни бошланган ва ҳозиргача тўлиқ назоратга олинмаган. Ҳароратнинг баландлиги ва кучли шамол ёнғиннинг тез тарқалишига олиб келмоқда. Мутасаддилар аҳолига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда 30 минг гектар ўрмон ёнмоқда