Путин ва Трамп учрашувидан кейин Зеленскийга қандай хавф яқинлашмоқда?

1 дақиқа ўқиш524
Путин ва Трамп учрашувидан кейин Зеленскийга қандай хавф яқинлашмоқда?

Халқаро сиёсий саҳнада катта қизиқиш уйғотган мавзулардан бири — Буюк Британиянинг нуфузли The Economist нашрида чоп этилган таҳлилий мақола. Унда журналистлар Владимир Зеленскийнинг сиёсий келажаги ҳақида жиддий тахминлар билдириб, унга қарши ички хавфлар кучайиши мумкинлигини ёритди.

Мақолага кўра, агар Владимир Путин ва Доналд Трамп Аляскада ўтказиши кутилган учрашув натижасида тинчлик келишувига эришилса, Украина сиёсий ҳаётининг маркази батамом ўзгариши мумкин. Бу ҳолатда диққат маркази фронтдаги уруш масалаларидан эмас, балки мамлакатда бўлиб ўтадиган бўлажак президентлик сайловларига қаратилиши таъкидланади.

The Economist ёзганидек, ҳокимият учун курашда асосий восита сифатида Украина Миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) томонидан Зеленскийнинг энг яқин атрофидаги шахсларга қарши олиб борилаётган тергов ишлари хизмат қилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, урушдан кейинги тинч сиёсий муҳит ана шу тергов материалларини рақиблар қўлида кучли сиёсий қуролга айлантиради.

Шунингдек, мақолада айтилишича, июль ойи охирида Зеленскийнинг ўзи коррупцияга қарши тузилмалар мустақиллигини чеклашга қаратилган ҳаракатларга қўл ургани унинг имиджига салбий таъсир кўрсатган. Бу ҳаракат, айни пайтда, унга қарши сиёсий босимнинг янада кучайишига замин яратган.

Нашр таҳлилчилари таъкидлаганидек, мамлакатда махсус ҳарбий операция (СВО) мавзуси секинлик билан орқа планга ўта бошлаганда, коррупция масаласи Зеленский рақиблари учун асосий муҳокама мавзусига айланиши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса НАБУ йиққан материалларни янада қимматли сиёсий ресурсга айлантиради.

Мақолада ҳатто нашр суҳбатдошларидан бири шундай ибора билан вазиятни изоҳлаган: “Баъзи нарсалар йўқолиб кетмайди. Бу шамоллашдек ўтиб кетадиган ҳолат эмас”. Бу эса бўлажак сиёсий жараёнлар қанчалик кескин бўлиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатади.

Шундай қилиб, The Economist таҳлилига кўра, тинчлик келишуви Украинада янги сиёсий босқични бошлаб бериши мумкин ва у босқичда Зеленский нафақат ташқи сиёсий, балки ички сиёсий курашнинг ҳам марказида қолиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?