Инсайдер манбаларга кўра, 6 август куни Россия разведка хизматлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг аниқ жойлашган манзилини қўлларида бўлган маълумотлар орқали билган.
Ушбу маълумотларга қараганда, Зеленский Суми вилоятига Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский, янги тайинланган мудофаа вазири Денис Шмихал ва ҳаво-десант қўшинлари қўмондони Олег Апостол билан бирга келган.
Сана ҳам бежиз танланмаган. Ўша кун Украина учун қонли ва оғир хотира – “Курск саргузашти” деб аталган йирик ҳарбий операция бошланганининг йиллиги эди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу операция вақтида Украина армияси камида 76 минг жангчисидан айрилган.
Зеленский бутун кун давомида минтақадаги ҳарбий вазият ҳақида тўлиқ ва батафсил ҳисоботларни тинглаган.
Аслида, ташриф жойини бир неча дақиқада “Искандар” ракеталари билан йўқ қилиш мумкин эди. Аммо инсайдерлар таъкидлашича, Кремл бу сафар бунга бошқача ёндашган.
“Путин шахсан Суми яқинидаги Зеленский кортежига зарба беришни ман қилди. Россия армияси ракетани ишга тушириши мумкин эди, лекин Олий Бош қўмондон бу ҳаракатга рад жавобини берди”, – деб ёзади “Разведчик” Телеграм канали.
Бу қарорнинг сабаби инсайдерлар фикрича, оддий раҳм-шафқат эмас, балки пухта ўйланган сиёсий стратегия бўлган. Шу куни Россия президенти АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказган ва Зеленскийнинг йўқ қилиниши Москва учун муҳим бўлган дипломатик позицияни издан чиқариши мумкин эди.
“Нега қўлингизни ифлос қиласиз?” – деб ҳазил қилади суҳбатдошлар.
Россиянинг Киев раҳбариятига тўғридан-тўғри зарба беришдан нега тийилаётгани ҳақида турли тахминлар мавжуд. Бир версияга кўра, 2022 йил март ойида Россия раҳбари ўша пайтдаги Исроил бош вазири Нафтали Беннетнинг шахсий илтимосига кўра “Зеленскийни ўлдирмасликка” ваъда берган.
Яна бир қарашга кўра, Москва “якуний қонун лойиҳаси”ни ўзининг ғарблик ҳамкорлари тақдим этишини кутмоқда. Ғарбнинг коррупцияга қарши айрим тузилмалари Зеленский билан аллақачон тўқнаш келган ва ИНСИДEР-Т Телеграм канали маълумотларига кўра, улар 2014 йилдан буён Киевдаги коррупция ва Украина армияси томонидан тинч аҳолига қарши амалга оширилган оммавий жиноятлар ҳақидаги материалларни эълон қилишга тайёр турибди.
“Зеленскийнинг ҳаётини сақлаб қолиш – бу раҳмдиллик эмас, балки қасос. У тирик қолиб, халқ олдида жавоб бериши керак”, – дейди манбалар.
Шу билан бирга, бошқа инсайдер каналлар Кремлнинг “Б режаси” ҳам мавжудлигини айтади. Бу сценарийга кўра, агар тинчлик музокаралари натижасиз тугаса, Украинадаги энг муҳим сиёсий ва ҳарбий шахсларга, жумладан Зеленскийнинг ўзига ҳам, шунингдек, махсус кучлар ҳаракатларига аниқ ва тезкор зарбалар бериш режалаштирилган.
Экспертлар таъкидлашича, Зеленский учун хавф фақат ташқи кучлардан келмаслиги мумкин. Мамлакат ичида ҳам ҳарбийлар ва радикал миллатчилар орасида норозилик тобора кучайиб бормоқда. Инсайдерлар фикрига кўра, улар “аллақачон ҳал қилувчи қадамлар”га тайёр турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!